ТОЖИКИСТОНДА МИНГЛАБ ТОННА СИФАТСИЗ ЁҚИЛҒИ АНИҚЛАНДИ

2021 йилда 725 542,7 тоннадан ортиқ нефт ва бошқа ёқилғи маҳсулотларини текшириш бӯйича 4320дан ортиқ экспертиза ӯтказилди, деб маълум қилди 4 феврал куни бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида «Тоҷикстандарт» агентлиги директори   Темуржон Абдуллозода.

 

«Тоҷикстандарт», ходимларининг маълум қилишича, ички ёқилғи бозорида бир қатор текширув тадбирлари ӯтказилди, унда ёқилғи мойлаш материалларини сотиш марказлари (АЗС ва ГЗС) ёқилғи маҳсулотларининг  сифат мувофиқлиги текширилди.

Текширувлар натижасида 42 минг  254 литр сифатсиз  бензин, 131 минг 613 литр суюлтирилган газ ва сифатсиз дизел ёқилғиси аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар натижасида 1597,8 тонна ёқилғи октан ва сулфур меъёрларига (АИ 92 ва АИ 98 бензин навлари таркиби) жавоб бермай, стандарт ва меъёрларга номувофиқлиги аниқланди.

Инсофсиз ёқилғи сотувчиларига нисбатан маъмурий жарималар қӯлланилди, дейилади матбуот анжуманида.

 

«Пойтахтда 130 та, республика бӯйича жами 773 та ёқилғи қуйиш шохобчалари текширувдан ӯтказилди. Биз бу текширувлар сифатсиз маҳсулотларни аниқлаш ва бозорларда сотилишининг олдини олиш учун етарли эмаслигини тан оламиз «, – қайд этди директор ӯринбосари Ситора Жалол.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида ӯтган йили 438 минг 799 тоннадан ортиқ сифатсиз, стандартларга жавоб бермайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари аниқлангани таъкидланди. Уларнинг барчаси йӯқ қилинди, деди «Тоҷикстандарт»  директори Темуржон Абдуллозода.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: