ТОЖИКИСТОНДА ТЎЛИҚ ЕТИМЛАР УЧУН НАФАҚА ОШДИ

Тожикистонда улар 1653 нафардир, яна 79453 нафари ё отасидан, ёки онасидан айрилган болалардир.

Эндиликда уларнинг ўртача нафақаси 232 сомоний 90 дирамни ташкил этади. Отаси ёки онасидан айрилган етимлар эса 151 сомоний 75 дирам олади. Бу ҳақда матбуот анжуманида ижтимоий суғурта ва нафақа агентлиги директори Дилмурод Давлатзода маълум қилди.

Унга кўра, Тожикистонда жами 1 минг 653 нафар тўлиқ етим ва отаси ёки онасидан айрилган 79 минг 453 нафар етим болалар рўйхатга олинган.

Аввалроқ Тожикистон Адлия вазири Музаффар Ашуриён матбуот анжуманида тожикистонликлар ўртасида оила бузилиши кўпайиб кетганини айтган эди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили мамлакатда 13 минг 741 жуфтлик ажралишган, 2020 йилда ажралиш даражаси 10 минг 536 тага етган.

Унинг қайд этишича, никоҳларнинг бекор қилиниши натижасида ўтган йили 14 минг 814 нафарга яқин бола отаси ёки онасининг қарамоғида қолган.

Тожик оилаларининг парчаланишига сабаблар, унинг сўзларига кўра, эр-хотинлар характерларининг мос келмаслиги, учинчи томоннинг аралашуви, ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги, бепуштлик, меҳнат миграцияси бўлган.

«Асосан ажралишлар ёшлар оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги сабабли содир бўлади. Шунингдек, турмуш қураётганда кўплаб жуфтликлар бир-бирларини яхши билишмайди», — деди Тожикистон Республикаси Адлия вазири.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: