ТОЖИКИСТОНЛИК МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИ РОССИЯ НАФАҚАСИНИ ОЛИШЛАРИ МУМКИН

Бундан кейин тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда нафақага чиқишлари мумкин. Тегишли шартнома 2021 йил сентябр ойида икки мамлакат Президентлари томонидан имзоланган, деб Тожикистон ижтимоий суғурта ва нафақа агентлиги директори Дилмурод Давлатзода 7 феврал куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унга кўра, Агентлик нафақа таъминоти ва ижтимоий суғурта соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Қирғизистон ва Ўзбекистон билан ҳам шартнома имзолаган.

«Душанбе билан тегишли келишувга эга бўлмаган мамлакатларда ишлайдиган Тожикистон фуқаролари нафақа ёшига етганида ижтимоий нафақа олади», деди Давлатзода.

Агентликда Россияда ишлаётган тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг қайси тоифаси Россия нафақасини олишлари мумкинлиги айтилди.

Муҳожир Россия нафақасини қандай олиши мумкин?

Агар муҳожир Россияда иш учун патент маблағини шунчаки тўласа, бу келажакда у ердан нафақа олиш имкониятига эга бўлади, дегани эмас. Патент билан бир қаторда иш берувчи билан шартнома, меҳнат дафтарчаси ва СНИЛС (шахсий ҳисоб рақамининг суғурта рақами) бўлиши керак. Иш берувчи ҳар бир ходим учун у хоҳ чет эллик, хоҳ Россия фуқароси бўлсин Россия нафақа жамғармаси (ПФР)га ҳар ойда суғурта взносини тўлаши керак.

Шартномага кўра, Россияда расман ишлайдиган ишчи Россия ёки Тожикистонда нафақа олишини унинг ўзи танлаши мумкин.

Агарда у нафақага чиққунидан кейин (Россия ва Тожикистон)дан учинчи мамлакатга кўчиб ўтишга қарор қилса ҳам барибир нафақа олади. Ҳисоб-китоблар у расман ишлаган ва пенсия берган мамлакат томонидан амалга оширилади.

Яъни, келажакдаги нафақанинг асосини иш берувчи томонидан ходим учун тўланадиган суғурта мукофотлари ташкил этади. Бадаллар ходимнинг йиллик иш ҳақи фондининг 22 фоизини ташкил қилади.

Қанча нафақа олишга умид қилиш мумкин?

Россия Федерациясида ҳозирги нафақа ёши эркаклар учун — 61,5 ёш, аёллар учун-56,5 ёш қилиб белгиланган.

Шунингдек, иш стажи ва шахсий нафақа коэффициентлари сонига нисбатан янги талаблар мавжуд: энди 12 йил иш стажи ва 21 коэффициент бўлиши керак.

Агар умумий белгиланган нафақа ёшига етгандан кейин 5 йил ўтгач, унинг босқичма-босқич ўсишини ҳисобга олган ҳолда бунга эришишнинг иложи бўлмаса, унда миқдори кичик бўлган суғурта нафақаси ўрнига ижтимоий нафақа тайинланади.

Россияда 2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, ўртача нафақа миқдори 18 521 рублни ташкил этди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: