ТОЖИКИСТОН РАҲБАРИ ПЕКИНДА ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ РАИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Шунингдек, Садир Жапаров билан ҳам суҳбатлашди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон қишки Олимпиада ӯйинларининг очилиш маросими арафасида Пекинда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин билан учрашди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий соҳаларда, хусусан, саноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Тожикистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

«Эмомали Раҳмон Хитой раҳбарига самимий қабул ва қишки Олимпиада ӯйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш таклифи учун миннатдорчилик билдириб, Хитой раҳбарини муҳташам спорт тадбири ӯтказилиши, шунингдек, баҳор байрами ва Хитой халқининг анъанавий Янги йили билан табриклади », — қайд этилган хабарда.

Томонлар, шунингдек, қишлоқ хӯжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, биринчи навбатда, Тожикистоннинг экологик тоза маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш ҳажмини ошириш, транспорт-логистика соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Эмомали Раҳмон Хитой томонига пандемия даврида коронавирусга қарши вакциналар кӯринишидаги моддий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Президент  Си Цзинпинни Тожикистонга  расмий ташриф билан таклиф қилди, Хитой раҳбари таклифни қабул қилди.

 

Шу билан бирга, Эмомали Раҳмон Пекиндаги XXIV қишки Олимпиада ӯйинларининг очилиш маросимидаги иштироки доирасида қатор давлат раҳбарлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, жумладан, Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,Қозоғистон Республикаси  Президенти Косим-Жомарт Токаев,Туркманистон  Президенти Гурбангули Бердимухамедов, Катар Амири  Шайх Тамим бин Хамад Ал Тани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имран Хон, БМТ Бош котиби  Антониу Гутерриш, БМТ Бош Ассамблеяси Раиси Абдулла Шаҳид билан мулоқот қилди, деб хабар беради Миллат пешвосининг матбуот хизмати.

Матбуот хизмати ӯзининг Facebookдаги саҳифасида учрашувларда олинган суратларни жойлаштирди.

Улардан  бирида Эмомали Раҳмон Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев билан норасмий мулоқот қилмоқда.

 

 

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: