ТОЖИКИСТОН ЎСМИРЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ «ТАРАҚҚИЁТ КУБОГИ»ДА MOЛДОВИЯ БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ

Кейинги ўйин Белоруссия жамоаси билан бўлиб ўтади

Футбол бўйича Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси тараққиёт Кубогини дуранг билан бошлади, деб хабар беради Тожикистон Республикаси футбол федерацияси матбуот хизмати.

Moлдовия миллий терма жамоасига қарши кечган учрашувда тожикистонлик футболчилар 13-дақиқада ҳисобни очган бўлса, гол Масрур Ғафуров томонидан киритилди.

Бироқ, иккинчи тайм бошида рақиб ташаббусни қўлга олди ва учта гол урди: иккитаси Тожикистонга қарши, биттаси ўзига. Натижада учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

Турнирда икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўнта жамоа иштирок этди.  А гуруҳига Белоруссия (U-16), Тожикистон (U -16), Қирғизистон (U -16), Moлдовия (U -16) ва «Динамо Минск» (U -17) киради. Б гуруҳида Белоруссия (U -17), Ўзбекистон (U -17), Грузия (U -17), Исроил (U -17) ва Минск (U -17) ўзаро куч синашади.

Биринчи босқичда жамоалар гуруҳ босқичида бир турда ўйнашади. Кейин гуруҳлар ғолиблари финалда кубок учун ўйнашади ва иккинчи ўриндаги жамоалар «бронза» учун беллашадилар.

Қолган иштирокчилар гуруҳларда банд бўлган ўринларни ҳисобга олган ҳолда плей-офф учрашувларини ўтказишади.

Тожикистон терма жамоаси навбатдаги ўйинни 9 феврал куни Белоруссия (U -16) терма жамоасига қарши ўтказади.

Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси иштирокидаги навбатдаги ўйинлар жадвали:

10 феврал (Пайшанба)

17:40-«Динамо Минск (U-17) – Тожикистон (U-16)

12 феврал (Шанба)

13:00-Тожикистон (U -16) – Қирғизистон (U -16)

13 феврал куни финал, 3, 5, 7 ва 9-ўринлар учун беллашувлар бўлиб ўтади.

 

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: