ИСФАРАДА ЧЕГАРА МОЖАРОЛАРИДА ЯРАЛАНГАН АДВОКАТ КАСАЛХОНАДАН ЧИҚДИ

Тожик-қирғиз чегарасида оёғидан яраланган Исфара шаҳри маъмурияти адвокати маҳаллий касалхонадан чиқди.

 Исфара шаҳар маъмурияти ходими, тожикистонлик ҳуқуқшунос Некзод Хӯжаев касалхонадан даволаниб чиқди.

Исфара маъмурияти матбуот котиби Зубайдулло Шомадов Sputnik Тожикистонга хабар беришича, оёғидан яраланиб касалхонага ётқизилган Некзод Хӯжаевнинг соғлигига ҳеч нарса таҳдид солмаётганини айтди.

Адвокат травматология бӯлимида 8 кун даволангандан сӯнг уйига қайтди.

«У мустақил ҳаракатлана олади. Бир кун аввал касалхонадан чиққан Хӯжаев эртасига ишга чиққан «, — маълум қилади манба.

Эслатиб ӯтамиз, Хӯжаев 2022 йил 27 январ куни Қирғизистон билан чегарада содир бӯлган можарода жароҳатланган эди.

Шаҳар маъмурияти ходими отишма пайтида жабрланган  10 нафар ярадордан бири эди.

Бундан ташқари, чегарадаги тӯқнашувлар чоғида яна бир мансабдор яраланган. Хӯжаев билан бирга шаҳар ҳокимияти қабул бӯлими бошлиғи Искандар Маликий касалхонага ётқизилган. У ҳозирча касалхонанинг терапия бӯлимида даволанмоқда.

 

Эслатиб ӯтамиз, можаро вақтида яраланган ҳар икки ҳокимият вакили тӯқнашув сабабларини ӯрганиш учун автомашинада Сомониён қишлоғига бораётган вақтда қӯшни мамлакат томонидан ӯққа тутилган.

 

Тожикистон Миллий хавфсизлик комитетининг расмий маълумотларига кӯра, тожик томонидан тӯқнашув натижасида 13 киши, жумладан, 6 нафар ҳарбий хизматчи ва тӯрт нафар ерли аҳоли вакиллари жароҳатланган. Икки нафар маҳаллий фуқаро: 36 ёшли Обиджон Тӯйчиев ва “тез ёрдам” автомашинаси ҳайдовчиси 58 ёшли Абдулатиф Шарипов ҳалок бӯлган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: