КОМРОНШОҲ УСТОПИРИЁН ФРАНЦИЯДАГИ ТУРНИРДА МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ

Тожикистонлик дзюдочи Парижда бӯлиб ӯтган “Катта дубулға” турнирида иштирок этди, аммо совринларсиз қолди.

 Францияда дзюдо бӯйича “Катта дубулға”турнири якунланди. Унда Тожикистондан фақат битта спортчи –Комроншоҳ Устопириён иштирок этди. Афсуски, у 90 килограм вазн тоифасида шоҳсупагача ета олмади.

Устопириён биринчи жангдаёқ италиялик Кристиан Парлатига имкониятни бой бериб қӯйди.

 

17-19 феврал кунлари Тел-Авивда бӯлиб ӯтадиган навбатдаги турнирга Устопириён бормайди. Бу турнирда Сомон Маҳмадбеков, Шодмон Ризоев, Жаҳонгир Мажидов ва  Темур Рахимов иштирок этади.

 

Кейинги муҳим турнир 25-27 март кунлари Тбилисида бӯлиб ӯтади. Бу “Катта дубулға”нинг навбатдаги босқичи бӯлади.

Унда Тожикистон вакиллари иштирок этадими ёки йӯқми ҳозирча номаълум.

Эслатиб ӯтамиз, январ ойи охирида Устопириён Португалияда ӯтган Гран-прида бронза медални қӯлга киритган эди. Финал баҳсида Устопириён грузиялик Имед Гоголадзе билан татамига тушиб, ғолиб бӯлди ва узоқ кутилган мукофотни қӯлга киритди.

Халқаро дзюдо федерацияси спортчилар рейтингини ӯзгартирди.

 

Тожикистонлик дзюдочилар орасида энг юқори поғонани 100 килограммгача вазн тоифасида Темур Раҳимов эгаллаб турибди. У 3114 очко жамғариб, 2 поғона юқорига кӯтарилган ҳолда рейтингда 8-ӯринда.  Иккинчи ӯрин Комроншоҳ Устопириёнга насиб этди – у   2 поғона юқорига кӯтарилиб, 90 килограмм вазн тоифасида 2360 очко жамғариб, 11-ӯринни эгаллаган. Сомон Маҳмадбеков 73 килограмм вазн тоифасида 2117 очко билан 17-ӯринда.  Тожик дзюдочилари рейтингида тӯртинчи ӯринда Шаҳбоз Саидаброров  890 очко билан 60 килограмм вазн тоифасида ӯз натижасини 4 поғонага яхшилаб  42-ӯринда бормоқда. Тожик спортчиларининг энг яхши бешлигини Акмал Муродов якунлаб,  81 килограмм вазнда 616 очко билан 58-поғонадан жой олган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: