СУҒД ВИЛОЯТИ: АЁЛЛАР ӮРТАСИДА 890 ТА ЖИНОЯТ РӮЙХАТГА ОЛИНГАН

Суғд вилоятида 2021 йилда ӯз жонига қасд қилишнинг 91 ҳолати рӯйхатга олинган.

Суғд вилояти Хотин-қизлар  ва оила билан ишлаш бошқармасининг расмий маълумотларига кӯра, шу миқдордаги хотин-қизлар ӯз жонларига қасд қилишга уринган.

 

Бу ҳақда 7 феврал куни Суғд вилояти Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси ҳамда Спорт ва ёшлар билан ишлаш бошқармасининг 2021 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ӯтилди.

Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлиги Суғд вилояти бӯлимининг  статистик маълумотларига кӯра, 2021 йилда аёллар томонидан 897 та жиноят содир этилган.

Айни пайтда, Суғд вилояти Спорт ва ёшлар билан ишлаш  бошқармасидан маълум қилишларича, ӯтган йили ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар 23тага камайган.Умуман,  2021 йилда вилоят ёшлари томонидан 1257 та жиноят содир этилган. Шу билан бирга, айрим шаҳар ва ноҳияларда жиноят содир этиш ҳолатлари кӯпайган. Бу рӯйхатга Истаравшан, Исфара, Мастчоҳ, Зафаробод ва Шаҳристон ноҳиялари киради.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: