ФУТЗАЛ БӮЙИЧА ТОЖИКИСТОН ЁШЛАР ЖАМОАСИ БИШКЕКДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ КУБОГИ УЧУН КУРАШАДИ

Қирғизистон пойтахтига тожик спортчилари Олмаота шаҳри орқали йӯл олишади.

Футзал бӯйича Тожикистон ёшлар терма жамоаси (U-19) 12-19 феврал кунлари Бишкек шаҳрида бӯлиб ӯтадиган Марказий Осиё футбол Ассоциацияси (CAFA) чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерациясида  хабар беришди.

Тожикистонлик футзалчилар биринчи учрашувни 12 феврал куни ӯзбекистонлик тенгдошлари билан ӯтказадилар.

 

19 ёшгача бӯлган ёшлар терма жамоалари ӯртасидаги CAFA-2022  футзал чемпионатида бешта жамоа – Тожикистон, Эрон, Ӯзбекистон, Қирғизистон ва Афғонистон терма жамоалари иштирок этадилар.

 

Регламентга кӯра, мусобақа давра тизимида бир даврада ӯтказилади ва унда ҳар бир жамоа тӯрттадан ӯйин ӯтказади. Ғолиб жамоа энг кӯп тӯплаган очколари бӯйича аниқланади.

 

Барча ӯйинлар Бишкекдаги “Газпром” спорт мажмуасида бӯлиб ӯтади.

Футзал бӯйича Тожикистон ёшлар терма жамоасини Бишкек турнирига  эронлик мутахассис Мустафо Афшори тайёрламоқда.

 

 Футзал бӯйича Марказий Осиё чемпионатидаги Тожикистон ёшлар терма жамоасининг тақвими:

 1  тур

 

12 феврал(шанба)

 

15:00 – Ӯзбекистон – ТОЖИКИСТОН

 

2  тур

 

13 феврал (якшанба)

 

15:00 – ТОЖИКИСТОН – Эрон

 

3  тур

 

15 феврал (сешанба)

 

15:00 –  Афғонистон – ТОЖИКИСТОН

 

4 тур

 

Дам олиш

 

5 тур

 

19 феврал (шанба)

 

18:00 – ТОЖИКИСТОН – Қирғизстон

 

Эслатма: ӯйинларнинг бошланиш вақти Душанбе вақти билан кӯрсатилган.

 

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: