ҚОЗОҒИСТОНДА ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИГА ЯНВАР ОЙИ ВОҚЕАЛАРИДА ҲАЛОК БӮЛГАНЛАРНИНГ НОМЛАРИ ОШКОР ҚИЛИНМАДИ

Қозоғистон Бош прокуратураси мамлакатда январ воқеалари чоғида ҳалок бӯлганларнинг исмларини эълон қилишдан бош тортди, деб хабар беради Фергана.ру

Ҳуқуқ ҳимоячиси ва жамоатчилик фаоли Бахитжан Торегожинанинг  Facebookдаги саҳифасида эълон қилган хабарида айтишича,  департаментда у йӯллаган сӯровга ушбу маълумотлар Қозоғистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига (Судгача бӯлган тергов маълумотларини ошкор этмаслик) мувофиқ “айни пайтда ошкор этилиши мумкин эмас”, деб жавоб беришган.

 

Ҳуқуқ ҳимоячиси ӯзининг сӯровида уларнинг оилаларига ҳуқуқий ёрдам кӯрсатиш учун ҳалок бӯлганларнинг тӯлиқ исм-шарифлари, туғилган ва вафот этган саналари, ӯлим сабаблари, жасад топилган жойи ва ӯлим фактини тергов қилувчи давлат органи кӯрсатилган рӯйхатларни тақдим этишни сӯради.

«Ҳалок бӯлганлар сонининг кӯплиги ва уларнинг яқинлари ӯртасида ижтимоий носоғлом вазият мавжудлиги, ӯзларининг саволларига жавоб ололмаётгани ва давлат уларнинг ӯлими бӯйича нима учун сукут сақлаётганини тушунмаётганлари ҳамда ҳеч қандай аниқ маълумотлар йӯқлиги туфайли зудлик билан бу масалага эътибор қаратиб, бизга илова қилинган шаклда ҳалок бӯлганлар рӯйхатини тақдим этишингизни сӯраймиз », — дейилади жамоатчилик фаолининг Бош прокуратурага йӯллаган мактубида.

 

Аввалроқ Торегожина кӯнгиллилар билан биргаликда ҳалок бӯлганлар рӯйхатини тузган ва эълон қилган эди, унда 173 киши, жумладан, 17 нафар ҳарбий хизматчи (расмий маълумотларга кӯра ҳалок бӯлган19 кишидан) исмлари келтирилган. Ушбу маълумотлар кӯнгиллилар томонидан фуқаролардан, оммавий ахборот воситаларидан, ижтимоий тармоқлардан ва бошқа интернет ресурсларидан олинган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси тартибсизликлар пайтида ҳалок бӯлганлардан ташқари ярадорлар, ҳибсга олинганлар ва бедарак йӯқолганлар ҳақида маълумот тӯплайди. Ҳаммаси бӯлиб рӯйхатда 1300га яқин фамилия бор.

Ҳокимият томонидан эълон қилинган сӯнгги маълумотларга кӯра, январ ойининг биринчи ӯн кунлигида Қозоғистондаги тартибсизликлар ва аксилтеррор операцияси натижасида 227 киши ҳалок бӯлган, улардан 19 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва икки нафар балоғатга етмаган болалар.

Республика Бош прокуратураси маълумотларига кӯра, бу миқдорга ҳуқуқ-тартибот бинолари ва ходимларига ҳужумларда қатнашган босқинчилар ҳам киради. Маълум қилинишича, ҳужумчилар морглардан ӯз шерикларининг 41 нафар жасадини ӯғирлаб, ӯзлари кӯмганлар.

Қозоғистондаги фуқаролик фаоллари ҳукуматга январ воқеалари чоғида ҳалок бӯлганларнинг барчасини ва уларнинг ӯлими сабаблари тӯғрисида маълумот беришни бир неча бор сӯраганлар, бироқ расмийлар ҳозиргача сукут сақламоқдалар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: