ЕТБ БИРИНЧИ ЧОРАКДА ТОЖИКИСТОНДА БЮДЖЕТДАН МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ КАМАЙИШИНИ КУТМОҚДА

Евроосиё тараққиёт банки таҳлилчилари жорий йилнинг биринчи чорагида Тожикистоннинг иқтисодий ўсишининг пасайишини кутмоқдалар.

«Фискал сиёсат ёрдамида иқтисодий рағбатлантириш кўламини камайтириш 2022 йилнинг биринчи кварталида иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилиши мумкин», дейилади 7 феврал арафасида нашр этилган ЕТБ шарҳида.

Мақолада қайд этилишича, ўтган йилнинг кузида фискал сиёсат йил ўрталаридагига қараганда кескинроқ тус олди.

«Агар ёз ойларида давлат харажатлар моддаларини режалаштирилганидан тезроқ суръатларда бажарган бўлса, унда сентябр ойидан бошлаб бюджетни молиялаштириш секинлашди», — дея таъкидлашади шарҳ муаллифлари.

Нашрда ўтган йилнинг кузида бюджет маблағларининг қисқариши «ёз ойларида ёқилғи-энергетика мажмуасини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш учун харажатларнинг кўпайиши» билан боғлиқ.

Тожикистон Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакат давлат бюджетининг умумий харажатлари 29,3 миллиард сомоний (2,6 миллиард доллар) ни ташкил этди.

Бюджетнинг даромад қисми 29,5 млрд.сомонийни ташкил этди, бу эса режалаштирилган ҳажмдан 4,7% га кўпдир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: