НАВРЎЗГА ҚАДАР ТОЖИКИСТОНДА ЯНГИ «ТУРИЗМ ВА ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ» ТЕЛЕКАНАЛИ ИШ БОШЛАЙДИ

Тожикистонда «Сайёҳи ва ҳунарҳои мардуми» («Туризм ва халқ ҳунармандчилиги») янги давлат телеканалининг кўрсатувлари халқаро «Наврўз» байрами арафасида эфирга узатилади.

Давлат телеканали Душанбедаги Давлат саноат илмий-тадқиқот институтининг собиқ биносида, Айний кўчаси, 259-уйда ишлайди, деб журналистларга телевидение ва радио қўмитасининг матбуот анжуманида айтилган.

Уч қаватли бино 40 та иш кабинети ва бошқа зарур техник бинолардан иборат.

Қўмитанинг хабар беришича, бинони реконструкция қилиш, оптик-толали линияни радио-телевизион тўлқинлар марказига улаш, иситиш тармоқлари ва телефон линиялари ишлари якунига етмоқда.

Телевидение Европада ишлаб чиқарилган юқори сифатли ускуналар билан жиҳозланади.

Ўтган йилнинг июл ойида қўмита раҳбари Нуридин Саид сайёҳлар Тожикистон табиати ва гўзаллиги билан танишиши учун янги канал зарурлигини айтган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: