РУСТАМ ЭМОМАЛИ ТОЖИКИСТОНДАГИ РОССИЯНИНГ 201-ҲАРБИЙ БАЗАСИ ҚЎМОНДОНИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗДИ

«Стратегик шериклик доирасидаги муносабатларни такомиллаштириш масалалари» муҳокама қилинди

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий Мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали 8 феврал куни Тожикистондаги Россиянинг 201-ҳарбий базасининг янги тайинланган қўмондони Евгений Ковылинни қабул қилди, деб хабар беради пойтахт маъмурияти матбуот хизмати.

Рустам Эмомали Евгений Ковылинни 201-РҲБ қўмондонлиги лавозимига тайинлангани билан табриклади.

Таъкидланишича, томонлар Душанбе шаҳар ҳукумати ва Россия ҳарбий базаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқдилар.

Томонлар Тожикистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик доирасидаги муносабатларни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар, дея қўшимча қилади матбуот хизмати.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги давомида ҳамкорлик янги босқич ва уфқларга кўтарилгани таъкидланди.

Учрашувнинг катта қисми Душанбе шаҳар ҳукумати ва Россия субъектлари ўртасида турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатишга бағишланди.

Учрашувда Россия Федерациясининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Игор Лякин-Фролов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, полковник Евгений Ковылин шу йилнинг январ ойида 201-РҲБ қўмондони этиб тайинланган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: