СИРОЖИДДИН МУҲРИДДИН БМТТДНИНГ ТОЖИКИСТОНДАГИ ЯНГИ ДОИМИЙ ВАКИЛИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин БМТ тараққиёт дастурининг янги тайинланган доимий вакили Ленни Монтьельдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини олди, деб хабар бермоқда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги.

Таъкидланишича, томонлар Тожикистон ва БМТТД ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар ва мамлакат эҳтиёжларига мувофиқ лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда Тожикистоннинг Миллий ривожланиш стратегияси доирасида келгусидаги ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратдилар.

Учрашув якунида ташқи ишлар вазири қўшма ҳамкорлик даражасидан мамнунлигини билдирди ва Л. Монтьельга ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги фаолиятни ривожлантиришда, шунингдек, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муваффақиятлар тилади.

Илгари Ленни Монтьель Бирлашган Миллатлар ташкилоти бош котибининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаментида иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси бўлган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: