ТОЖИКИСТОНДА ҲАВО ҲАРОРАТИ 18 ДАРАЖАГАЧА ИСИШИ КУТИЛМОҚДА

Тожик синоптиклари бизни ҳафта охиригача қандай обу ҳаво кутаётганини айтишди.

Тожикистонда яқин кунларда ҳаво ҳароратининг кӯтарилиши муносабати билан тоғли йӯлларда қор кӯчкиси хавфи сақланиб қолади, деб хабар бермоқда мамлакат Гидрометеорология агентлиги.

Хусусан, синоптикларнинг таъкидлашича, 9-11 феврал кунлари Ҳисор, Туркистон, Зарафшон тизмаларининг ён бағирларида ва ТБМВ ғарбининг баъзи жойларида, шунингдек, Душанбе-Чаноқ, Душанбе-Лахш, Душанбе-Рашт, Душанбе-Сангвор, Ванч-Хоруғ, Хоруғ-Ишкошим-Мурғоб, Хоруғ-Желанди автомобил йӯлларида йӯл музлаши ва қор кӯчкиси ҳодисалари хавфи сақланиб қолади.

Шу билан бирга, пойтахтда шу кунларда ҳаво ҳарорати +15 даражагача исийди. Кечаси ҳаво ҳарорати -1дан +1гача ӯзгариб туради.

Душанбеда шу кунларда ёғингарчилик кутилмайди.

Хужандда ҳаво ҳарорати кундузи 10 даражагача иссиқ бӯлади, кечаси эса термометр кӯрсаткичи бир даража совуққа тушади. Ёғингарчилик бӯлмайди.

Синоптикларнинг берган маълумотларига кӯра, энг иссиқ ҳаво Хатлон вилоятида кузатилади – бу ерда ҳаво ҳарорати кундузи +18 даражагача иссиқ, кечаси эса+ 4 даражагача илиқ бӯлади.

ТБМВда ҳаво ҳарорати кундузи -2 даража совуқ, кечаси -14 даражагача аёз бӯлади.

Синоптикларнинг маълумотлари билан боғлиқ ҳолда, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси комитети аҳолидан сайрга чиқишдан тийилиш ва  қор кӯчкиси хавфи бор ҳудудларда эҳтиёт бӯлишга чақиради.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: