ТОЖИКИСТОН МЕҲНАТ ВАЗИРИ МАМЛАКАТДА ЭНГ КӮП МАОШ ОЛАДИГАНЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ

Мамлакатда энг кам маош оладиганлар – ӯқитувчилар, шифокорлар ва деҳқонлар.

Тожикистонда хорижий ташкилотлар ва ваколатхоналар ходимлари энг юқори маош оладилар, ҳудудлар орасида эса душанбеликлар,– қайд этди мамлакат  Меҳнат, муҳожирлик ва бандлик вазири Ширин Амонзода, 9 феврал куни бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, 2021 йилда аҳоли турмуш даражасининг асосий кӯрсаткичлари ошиши давом этиб, мамлакатда ӯртача иш ҳақи 1524,4 сомоний ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 148,3 сомоний ёки 10,8 фоизга кӯпдир.

Минтақалар шароитида энг юқори ӯртача иш ҳақи Душанбеда қайд этилган: пойтахтда улар ӯртача 2254,5 сомоний маош оладилар.

ТБМВда ӯртача иш ҳақи 1438,8 сомонийни, Суғд вилоятида 1396,9 сомонийни, республика бӯйсунишидаги ноҳияларда 1259,5 сомонийни, Хатлон вилоятида 1146,3 сомонийни ташкил этди.

Ширин Амонзода шунингдек, соҳалар бӯйича маълумотларни ҳам тақдим этди.

Унинг сӯзларига кӯра, хорижий ташкилотлар ва ваколатхоналар ходимлари энг юқори маош – 11333,6 сомоний оладилар.

Иккинчи ӯринда ойига ӯртача 4000 сомоний маош билан молиячилар туради.

Турли хизматлар секторида бу кӯрсаткич 3800 сомонийни, ахборот ва коммуникация  соҳасида эса ӯртача 3100 сомонийни ташкил қилади.

2000 минг сомонийдан зиёд кончилар (2786,1 сомоний), энергетика (2713,2 сомоний) ва қурилиш (2449,7 сомоний) соҳасидагилар даромад оладилар.

Қайта ишлаш саноатида 1960,6 сомоний, транспорт соҳасида 1849,3 сомоний маош оладилар.

Санъат соҳаси ходимлари 1389,7 сомоний, давлат хизматчилари 1287,7 сомоний ишлайдилар.

Энг паст маош тожик педагогларида – 1244,2 сомоний ва тиббиёт ходимларида – 1025,3 сомоний.

Мамлакатда энг кичик маош қишлоқ хӯжалиги ходимларига тӯғри келади – атиги 633,8 сомоний.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: