ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ СУҒД РАҲБАРИЯТИГА БЮДЖЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ БӮЙИЧА ТОПШИРИҚЛАР БЕРДИ

Тожикистон Президенти  Эмомали Раҳмон 9 феврал куни Гулистон шаҳрида Суғд вилояти раҳбарлари ва фаоллар билан иш йиғилиши ӯтказди ва вилоят бюджетини шакллантиришдаги муаммоларни бартараф этиш бӯйича  тегишли шахсларга аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди, деб хабар беради президент матбуот хизмати.

Президент вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларида солиқ ва тӯловларни йиғиш режаси 105,8 фоизга бажарилганига қарамай, бу борада ҳал этилмаган муаммолар мавжудлигини таъкидлади. Хусусан, барча турдаги солиқларни ундириш бӯйича барча режалар таъминланмаган ва шу ҳисобдан бюджетга 104 миллион сомонийдан зиёд маблағ тушмаган.

Президент соҳа мутасаддилари, мамлакатнинг барча вилоятлари, шаҳар ва ноҳиялари раҳбарларига маҳаллий бюджетни шакллантириш, бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш чора-тадбирларини кӯриш, жорий йилнинг биринчи ярим йилигача қӯшимча бюджет қабул қилмаслик бӯйича топшириқлар берди.

2021 йилда вилоят иқтисодиётига 3,3 миллиард сомоний ташқи сармоя, жумладан, 2,1 миллиард сомоний тӯғридан-тӯғри сармоя киритилди. Бу кӯрсаткич 2020 йилга нисбатан мос равишда 2 ва 2,3 баравар кӯпдир.

 

Мустақиллик йилларида вилоят иқтисодининг турли тармоқларининг ривожланишини таъминлаш ва аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш учун барча манбалар ҳисобидан 50 миллиард сомонийдан зиёд маблағ йӯналтирилгани таъкидланди. Ушбу давр мобайнида вилоятда турли иқтисодий ва ижтимоий тармоқларни ривожлантириш мақсадида вилоят ҳудудида умумий қиймати 10 миллиард сомонийдан зиёд бӯлган 56 та давлат сармоявий лойиҳаси амалга оширилиб, айни пайтда яна 19 та давлат сармоявий лойиҳасини амалга ошириш давом этаяпти ва уларнинг доирасида бугунги кунгача 2,3 миллиард сомоний маблағ ӯзлаштирилганлиги қайд этилди.

 

9 феврал куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Гулистон шаҳрида бирқатор иншоотларнинг очилиш маросимида ва “Боғи миллии Ваҳдат” Давлат муассасасида зотли чорва моллари фестивал-кӯргазмасида қатнашди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: