ТОЖИКИСТОН САНОАТ ВАЗИРЛИГИ ЗАРГАРЛИК САНОАТИНИ БУНЁД ЭТИШДА ЁРДАМ СӮРАЙДИ

Қимматбаҳо металлар ва тошлардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кӯпайтириш режалаштирилган.

Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазирлиги рақобатбардош заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантириш мақсадида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ва металлар  бозорини ислоҳот қилишни режалаштирган.

Вазирликнинг бозор вакилларига мурожаатида ислоҳот “республикада заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни кӯпайтириш ва бу маҳсулотларни минтақавий ва жаҳон бозорларига экспорт қилиш”га қаратилгани айтилади.

«2022-2026 йилларни саноатни ривожлантириш йиллари деб эълон қилинганини инобатга олиб, барча юридик, жисмоний, профессионал ҳунармандлар ва оддий фуқаролардан ушбу йӯналишдаги таклифларини вазирликнинг info@sanoat.tj» электрон манзилига юборишларини сӯраймиз”, —  таъкидланади мурожаатда.

Қайд этиш жоизки, Тожикистонда йирик минерал ресурслар, жумладан, қимматбаҳо металлар ва тошлар мавжуд. Умуман олганда. Тоғ-кон саноати республика иқтисодиётининг келажагини белгилаб берувчи учта асосий йӯналишдан (энергетика ва сайёҳлик билан бир қаторда) бири ҳисобланади.

 

Расмий статистик маълумотларга кӯра, 2021 йилда Тожикистон умумий экспортининг 42 фоизини қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо металлар ташкил қилган.

Бундай маҳсулотлар ӯтган йили 897 миллион доллар миқдорида хорижга чиқарилган ва бу 2020 йилга нисбатан икки баравар кӯпдир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: