УМУМЖАҲОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТАШКИЛОТИ БОЙ МАМЛАКАТЛАРНИ ПАНДЕМИЯ РЕЖАСИ УЧУН 16 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР ТӮЛАШГА ЧАҚИРМОҚДА

Бу ташаббус коронавирусга қарши универсал вакциналарни ишлаб чиқариш учун  илгари сурилган.

Жаҳон лидерлари ACT-Accelerator платформасини молиялаштиришнинг   16 миллиард долларлик маблағ бӯшлиғини тӯлдириш ва вакциналар етказиб бериш учун 6,8 миллиард долларлик ҳаражатлар дефицитини тӯлдириш учун ушбу кампанияни бошладилар. Бу маблағлар  глобал фавқулодда ҳолат – пандемияни жорий йилда бартараф этиш учун зарур.

Глобал тенгсизликларни бартараф этишга қаратилган ACT-Accelerator платформаси паст ва ӯрта даромадли мамлакатларни COVID-19га қарши тестлар, дори-дармонлар, вакциналар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлайдиган етакчи халқаро агентликларни бирлаштиради, дейилади БМТ Янгиликлар Маркази сайтида.

 

Айни пайтда дастур  “Омикрон” штамми таҳдидини бартараф этиш ва коронавируснинг янада хавфли вариантлари пайдо бӯлишининг олдини олиш учун зарур бӯлган COVID-19га қарши  чора-тадбирларларини зудлик билан ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бӯйича саъй-ҳаракатларни кенгайтириш учун қӯшимча молиялаштиришга эҳтиёж сезмоқда.

Дунё аҳолисининг катта қисми ҳали ҳам COVID-19 га қарши вакцина олмаётгани ва даволана олмаётгани сабабли, дастурни молиялаштириш учун зудлик билан 23 миллиард доллар керак бӯлади. Ушбу сармоялар COVID-19, билан курашиш учун зарур воситаларни сотиб олиш ва паст ва ӯрта даромадли мамлакатларга етказиб бериш учун зарур.

Ташкилот ACT-Accelerator донорларидан 2021 йил октябр ойидан 2022 йил сентябр ойигача бӯлган давр учун 16,8 миллиард доллар сӯраганини тушунтирди. Шу билан бирга, донорлар аллақачон 814 миллион доллар ажратишга ваъда беришган ва “молиявий бӯшлиқни ёпиш” учун тахминан 16 миллиард доллар керак.

 

Аввалроқ ЖССТ Бош директори COVID-19 пандемияси ҳали ҳам кучайиб бораётгани ва унинг оқибатлари ӯнлаб йиллар давомида сезилишини айтиб ӯтган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: