РОССИЯ COVID-19 БИЛАН КАСАЛЛАНИШНИНГ ХАВФЛИ ЧЕГАРАСИДАН ӮТДИ

Мутахассис сӯнгги икки ҳафта ичида Россияда коронавирус билан касалланиш даражаси қандай ӯзгаргани ҳақида гапириб берди

Россияда коронавирус билан касалланишнинг энг юқори чӯққиси ӯтиб бӯлинди. Бу ҳақда “ДНКОМ” молекуляр генетик тадқиқотлар илмий маркази асосчиси ва бош директори Андрей Исаев маълум қилди.

Унинг сӯзларига кӯра, ӯтган ҳафтадан бошлаб касалланганлар  умумий сонининг камайгани ҳақида гапириш мумкин.

Айни пайтда COVID-19  билан касалланиш ҳолатларида пасайиш  кузатилмоқда.

Молекуляр-генетик тадқиқотлар илмий  маркази директорининг башоратларига кӯра, яқин икки ҳафта ичида вирус юқтирганлар сони олти хонали рақамдан аст бӯлиши мумкин.

«Ӯтган ҳафтада Россия коронавируснинг  жорий тӯлқинининг чӯққисига чиқди ва энди касалланиш миқдори камайишни бошлади. Ҳозирги тӯлқиннинг энг юқори чӯққиси ӯтиб бӯлинди ва мен пасайиш тез суръатда ӯтишига ишонаман, буни Европа мамлакатлари тажрибаси кӯрсатиб турибди «, -таъкидлади Исаев.

 

Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот институти директори Михаил Шелканов дунёда коронавирус пандемияси тахминан 3 йил давом этишини айтган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: