ТОЖИКИСТОН ВА ЭРОН САВДО АЙЛАНМАСИНИ 2021 ЙИЛДА 2 БАРОБАРГА ОШИРДИ

Тожикистон ва Эрон келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар беради Тожикистон Республикаси иқтисодий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқи Завқизоданинг Эроннинг Тожикистон Республикасидаги элчиси Муҳаммадтаки Сабирий билан 9 феврал кунги учрашувида икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 2021 йилда 121 миллион долларга етгани қайд этилди.

Икки давлат раҳбарларининг кўрсатмаларини амалга ошириш натижасида ушбу кўрсаткич  2020 йилга нисбатан  2 баробарга ошгани қайд этилди.

Учрашувда томонлар икки томонлама савдо айланмасини 500 млн. долларга ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш муносабати билан мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга келишиб олдилар.

Ўз навбатида Эрон элчиси иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирини эркин иқтисодий минтақаларга, шу жумладан, Қазвин, Машҳад ва Хуросон вилоятларидаги «Чабаҳор» ва саноат шаҳарларига ташриф буюриб, Эроннинг ушбу соҳадаги тажрибасини ўрганишга чақирди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва аниқланган масалаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: