ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ХУЖАНДДА САДА БАЙРАМИДА ҚАТНАШДИ ВА БИР ҚАТОР ИНШООТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРДИ

10 феврал куни  Эмомали Раҳмон  Хужанд шаҳрида Сада байрамига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиб, қатор иншоотларни фойдаланишга топширди ва олтита муҳтож оилаларга квартиралар совға қилди, деб хабар беради давлат Раҳбари матбуот хизмати.

Қадимий Сада байрамини нишонлаш доирасида экинчилик, деҳқончилик ва чорвачиликка оид ҳунармандчилик – темирчилик ва деҳқончилик маҳсулотларининг катта кӯргазмаси ташкил этилди.

Шунингдек, тожик миллий либослари ва матолари ҳамда бошқа турдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари кӯргазмаси ташкил этилди.

Байрам Суғд вилоятининг 18та шаҳар ва ноҳиялари аҳолиси томонидан ташкил этилди.

Давлат Раҳбарининг вилоятга иш сафари 8 феврал куни бошланган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: