БЕРДИМУХАМЕДОВ ҲОКИМИЯТНИ ЁШ РАҲБАРЛАРГА ТОПШИРИШ ВАҚТИ КЕЛГАНИНИ АЙТДИ

Туркманистон раҳбари, шунингдек, “ӯзи ҳақида мураккаб қарор” қабул қилганини айтди.

Туркманистон  президенти Гурбангули Бердимухамедов мамлакат тараққиётининг янги босқичида ёш етакчиларга давлат бошқарувига йӯл бериш кераклигини айтди.

Бу ҳақда ТДХ Туркманистон давлат ахборот агентлиги  хабар берди.

«Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлат бошқаруви томон йӯлни маънавий муҳитда ва замонавий даврнинг юксак талаблари асосида тарбияланган ёш раҳбарларга бериш керак, деган ғояни қӯллаб-қувватлайман «, – деди Бердимухамедов.

 

У бундан кейин ҳам ҳаётий ва сиёсий тажрибасини шу соҳага йӯналтириш ниятида эканини қӯшимча қилди.

Бердимухамедов, шунингдек, “ӯзи ҳақида мураккаб қарор қабул қилганини “ айтди.

Давлат раҳбари юртдошларини бундан буён ҳам жонажон Ватани, шарафли халқи ва авлодларининг фаровон ҳаёти, буюк тақдири йӯлида бор куч-ғайратини аямаслигига ишонтирди-  қӯшимча қилинади хабарда.

Туркманистон парламенти видеоалоқа орқали навбатдан ташқари йиғилиш ӯтказди.

 

Парламентнинг юқори палатаси 2022-2052 йилларда давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш миллий дастурини қабул қилди.

Бердимухамедов ӯз ӯғлини Туркманистон Бош вазири ӯринбосари этиб тайинлади.

Тадбир доирасида президент дастлаб мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини имзолади, йиғилишнинг иккинчи ярмида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг  ӯттиз йиллик дастури қабул қилинди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: