ТОЖИКИСТОНДА COVID-19 БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛАР МИҚДОРИ КАМАЙДИ

Бир кеча кундузда иккита касалланиш ҳолати аниқланди.

Тожикистонда COVID-19 билан касалланишнинг янги ҳолатлари яна камайди – ӯтган кун ичида икки нафар вирус юқтириб олганлар аниқланди, деб хабар беради мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қайд этилишича, бир кунда коронавирусдан тузалганлар сони 12 нафарни ташкил қилган.

Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мамлакатда янги инфекция ҳолатлари қайд этилганини эълон қилган 21 январдан буён вирусни юқтирганларнинг расмий сони 261 нафарга етди.

Умуман олганда, вазирлик маълумотларига кӯра, пандемия бошланганидан буён Тожикистонда касалланганлар сони 17 минг 369 нафарни, соғайганлар сони 17 минг 230 нафарни ташкил қилади.

Вафот этганлар расмий миқдори бир неча ой давомида ӯзгармади ва 124 нафарни ташкил қилади.

Мамлакатда эмлаш давом этмоқда. 1 феврал ҳолатига кӯра, мамлакатда 4 миллион 594 минг 703 нафар киши эмланган.

Шу кунга қадар мамлакат катта ёшли аҳолисининг 3 миллион 902 минг 269 нафари вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: