ТОЖИКИСТОН 600 МИНГГА ЯҚИН ДОЗАДАГИ MODERNA ВАКЦИНАСИНИ ОЛДИ

Тожикистонга коронавирус вакцинасининг яна бир партияси етказиб берилди. 11 феврал куни Душанбеда Американинг Moderna вакцинасининг 600 мингга яқин дозаси қабул қилинди, деб хабар беради Республика Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати.

«Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ушбу инфекцияга қарши эмлаш билан аҳолини қамраб олиш учун Тожикистонга Американинг COVID 19- га қарши Moderna вакцинасининг 594 минг дозаси келтирилди», дейилади ҳисоботда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган 2021 йилда Тожикистон COVAX дастури ва инсонпарварлик ёрдамида CoronaVac, Moderna, AstraZeneca, Pfizer ва Спутник V вакциналарининг 12,6 миллиондан ортиқ дозасини олди.

6 феврал ҳолатига кўра мамлакатда 4,59 миллиондан ортиқ одам эмланди, бу тахминан 80% ни ташкил қилади.

Пандемия бошланганидан бери Тожикистонда касалланганлар сони 17 369 кишини ташкил этди. 17230 киши даволанди, 124 киши вафот этди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: