2021 ЙИЛДА ХИТОЙ ТОЖИКИСТОНГА ЭНГ КЎП САРМОЯ КИРИТДИ

Тожикистон Республикаси иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 2,1 баравар ошди ва 340 миллион долларни ташкил этди.

2021 йилда Хитой Тожикистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритди: бу даврда Хитой инвестициялари ҳажми 210 миллион долларни ташкил этди.

Кейинги ўринда Туркия — $25 миллион, Швейцария — $21 миллион, Франция — $19 миллион, Кипр — $10 миллион ва Буюк Британия — $ 6 миллион, бу ҳақда инвестиция ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раҳбари Саъди Қодирзода журналистларга хабар берди.

Матбуот анжуманида у Тожикистон иқтисодиётига хорижий инвестициялар оқими 1,7 баробар ошганини ва 700 млн. доллардан зиёдни ташкил этганини маълум қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 280 миллион долларга кўпдир.

Тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми эса 2,1 баробар ошди ва  340 миллион долларни ташкил этди.

Тўғридан — тўғри инвестициялар фойдали қазилмаларни қазиб олишга — 56,9%, ишлаб чиқариш саноатига — 9,9%, қурилишга — 2,1%, бошқа соҳаларга-31,1% йўналтирилади.

Қодирзоданинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда умумий қиймати 42 миллиард сомоний (3,7 миллиард доллардан ортиқ) 78та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда, улардан 5 миллиард сомоний аллақачон ўзлаштирилган.

Жумладан, 160 миллион доллар миқдоридаги инвестициялар энергетика ускуналари, инновацион иссиқхоналар, гўшт ишлаб чиқариш ва фойдали қазилмаларни қайта ишлаш корхоналарини ташкил этишга йўналтирилмоқда. Яна 6 та лойиҳа минерал ўғитлар, тўқимачилик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишни қамраб олади. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши 3500 та янги иш ўрни яратилишини таъминлайди.

2021 йилда ривожланиш бўйича шериклар билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қарийб 6 млрд.сомонийлик шартномалар имзоланди, уларнинг 80 фоизини грантлар ташкил этади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: