“БАРҚИ ТОҶИК”НИНГ ҚАРЗЛАРИ 2022 ЙИЛ БОШИГА КЕЛИБ ҚАРИЙБ 2,9 МИЛЛИАРД ДОЛЛАРГА ЕТДИ

Бу Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 2021 йилдаги учдан бир қисмига баравардир.

“Барқи тоҷик” холдингининг умумий кредиторлик қарзи жорий йил бошида қарийб 32,3 миллиард сомонийни (тахминан 2,9 миллиард доллар) ташкил қилган.

Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 миллиард сомоний (292 миллион доллар)га кӯпдир, деб хабар бермоқда “Барқи тоҷик” матбуот хизмати.

Энергетика холдингининг умумий кредиторлик қарзи 2021 йил учун республика ялпи ички маҳсулотининг 33 фоизини (98,9 миллиард сомоний) ташкил этади.

Жумладан, “Барқи тоҷик”нинг Молия вазирлиги олдидаги қарзлари (электр энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинган кредитлар) 24,1 миллиард сомонийдан ошди.

Қарзлар «Ориёнбанк»ка қарийб 2,2 миллиард сомоний, “Сангтӯда–1” ГЭСига 2,1 миллиард сомоний, “Сангтӯда –2” ГЭСига 2,7 миллиард сомоний, “Роғун ГЭС”и ОҲЖга 630 миллион сомоний, «Тоҷиктрансгаз» ОҲЖга  — 362 миллион сомонийни ташкил қилди..

 

Шунингдек, энергетика холдингининг иссиқлик электр станциялари учун кўмир етказиб берувчилардан 215 миллион сомоний қарзи бор.

2021 йилда “Барқи тоҷик”нинг энергетика  қувватлари 15,9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарди: унинг 65 фоизи “Норак” ГЭСига тӯғри келади.

Бундан ташқари, ӯтган йили энергетика холдинги асосан “Сангтӯда–1”, “Сангтӯда –2”, “Роғун” ГЭСларидан 4,5 миллиард киловатт-соат электр энергияси олди.

«Барқи тоҷик» ӯтган йилда 896,1 миллион сомоний (79,3 миллион доллар) миқдорида электр энергияси экспорт қилди, бу 2020 йилга нисбатан 371,7миллион сомоний (32,9 миллион доллар)га кӯпдир.

Жумладан, ӯтган йили Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажми 635,9 миллион сомоний (56,3 миллион доллар), Ӯзбекистонга эса 260,2 миллион сомоний (23 миллион доллар) ни ташкил қилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: