ДУШАНБЕ-ЧАНОҚ ТРАССАСИДА ЮЗ БЕРГАН АВАРИЯ НАТИЖАСИДА БИР КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

«Газель» автомобилининг ҳайдовчиси транспорт воситасини бошқара олмай Жаббор Расулов ноҳиясида яшовчи фуқарони уриб юборди.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот марказининг хабар беришича, 2022 йил 10 феврал куни, соат 00:10 да «Газель» автомобили ҳайдовчиси 1984 йилда туғилган, пойтахтда истиқомат қилувчи Қаҳрамон Алишерович Олтмишев, Душанбе-Чаноқ автомагистрали бўйлаб ҳаракатланаётганда автомобил бошқарувини йўқотиб, 1981 йилда туғилган, Жаббор Расулов ноҳиясида истиқомат қилувчи Усмонзода Манучеҳрни уриб юборган.

«Натижада, пиёда йўловчи воқеа жойидаги олган жароҳатларидан вафот этди. Тергов давом этмоқда», — дея қайд этади манба.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: