СУҒДДАН 183 ШИФОКОР СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИНИ ТАРК ЭТДИ

2021 йилда Суғд вилояти соғлиқни сақлаш соҳасини 183 шифокор тарк этди, деди Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазири.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Жамолиддин Абдуллозодага кўра, республикада жами 674 нафар шифокор тиббиёт соҳасини тарк этган. Ушбу рақамдан 109 киши турли сабабларга кўра, вафот этган ёки нафақага чиққан.

«Сўров давомида кўплаб шифокорлар малака ошириш мақсадида мамлакатни тарк этишларини ва вақт ўтганидан сўнг ватанига қайтишни режалаштираётганликларини таъкидлашди», — деди вазир.

Айни пайтда, расмий маълумотларга кўра, фаолиятини давом эттираётган 140 шифокор 2021 йилда Тожикистонга хориждан қайтган. Ҳозирги вақтда дастлабки статистик маълумотларга кўра, мамлакатда шифокорларнинг умумий сони 20 минг 797 кишини, ўртача тиббиёт ходимлари эса, 60329 кишини ташкил этади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: