СУҒДДА БИРИНЧИ МАРТА АКРИЛ ЕЛИМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Тожикистонда биринчи марта замонавий технологиялар ёрдамида акрил елим ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Суғд вилояти Бобожон Fафуров ноҳиясининг Ёва жамоатида маҳаллий тадбиркорлар Абдуқодир Набиев ва Манижа Умарова ташаббуси билан «Ширеши Тоҷик» масъулияти чекланган жамияти очилди.

Расмий маълумотларга кўра, корхонанинг қуввати ойига 300 тоннадан ортиқ юқори сифатли елим ишлаб чиқаришни ташкил этади ва келажакда ички бозор ва маҳсулот экспорти, шу жумладан, қўшни мамлакатлар эҳтиёжларига қараб бу кўрсаткич 500 тоннага етказилади.

Корхона, аввало, илгари хориждан, жумладан, Россия Федерацияси, Туркия, Хитой ва Ўзбекистондан келтирилган 15 турдаги елим ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, улардан асосан қурилиш ва гилам ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади.

Корхонани ташкил этиш учун 10 миллион сомонийга яқин инвестиция киритилиб, технологик линия ва ускуналар Туркия ҳамда Хитойдан олиб келинди. Соҳа мутахассисларининг фикрича, янги технологик линиялар зарур хом-ашёни қайта ишлашни таъминлаб, харидорларга сифатли, энг муҳими, экологик тоза маҳсулотлар етказиб беради.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: