СУҒД: ВИЛОЯТГА 20 МИНГДАН ОРТИҚ АВТОМОБИЛ КЕЛТИРИЛДИ

2021 йилда Суғд вилоятига 20169 та транспорт воситаси келтирилди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1430 та кўпдир.

Суғд вилоятидаги божхона бошқармаси бошлиғи Баҳром Исматуллозоданинг сўзларига кўра, 2021 йилда вилоятга 77 миллион 621 минг долларлик 20169 та автомобил келтирилган. Ўтган йилга нисбатан автомобиллар импорти 1430 донага ошди. 2020 йилда 71 миллион долларлик 18739 та автомобил импорт қилинди.

Унга кўра, 2021 йилда импорт ҳажми $1 миллиард 629 миллионни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, $ 315 миллион кўпдир.

«2021 йилда Суғд вилоятига 128 миллион долларлик нефт маҳсулотлари, 182 миллион долларлик суюлтирилган газ, 92 миллион долларлик саноат ускуналари, 248 миллион долларлик буғдой, 43 миллион долларлик ўсимлик мойи, 8 миллион долларлик минерал ўғитлар импорт қилинди», – деди Баҳром Исматуллозода.

2021 йилда Суғд вилоятидан товарлар экспортининг миқдори $633 млн.ни ташкил этди. Вилоятдан асосан руда ва концентратлар, пахта толаси, кийим-кечак ва цемент экспорт қилинади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: