ТОЖИКИСТОН САНЪАТ ИНСТИТУТИ РЕКТОРИ ТОЖИК ХОНАНДАЛАРИНИ ЁШЛАРГА САЛБИЙ ТАЪСИР КӮРСАТАЁТГАНЛИКДА АЙБЛАДИ

Тожикистон давлат маданият ва санъат институти ректори Муҳриддин Низомий “саҳнага маъносиз қӯшиқлар, беъмани мусиқалар билан чиққан кӯплаб хонандалар ёшларга салбий таъсир кӯрсатмоқдалар”, деди.

Ректорнинг кескин танқиди 10 феврал куни бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида янгради, деб ёзади “Озодӣ” радиоси.

Низомий уларнинг исмини тилга олмади, бироқ улар “тожик тилини билмаслиги ва сӯзларни нотӯғри талаффуз қилаётгани”ни таъкидлади.

Ректор бу жараённи қӯшиқ айтиш услуби ва матнни тартибга солиш орқали ислоҳ қилишни таклиф қилди.

Унинг фикрича, бундай хонандалар қӯшиқ ёзишдан олдин малакали инсонлар билан маслаҳат қилишлари керак.

Ӯтган йилда ҳам айрим хонандаларнинг ижодини “тартибга солиш” таклифлари бӯлган. Хусусан, икки йил аввал маҳаллий хонанда Қадами Қурбоннинг қӯшиқларини танқид қилган фаоллар ушбу хонанданинг қӯшиқларини “филтрдан ӯтказиш”ни таклиф қилишган.

Аммо бошқалар ӯша даврда Қадами Қурбоннинг қӯшиқлари энг машҳур бӯлганини таъкидладилар. Ижтимоий тармоқларда эстрада санъатини  тартибга солиш ғоясига қарши чиққан мутасаддилар ижодкор учун янада қулай шарт-шароит яратиб, ҳақиқатан ҳам яхши қӯшиқлар яратиш орқали жамоатчиликнинг бу жараёнга қизиқишини ошириши мумкинлиги ва шундан кейингина бундай ижрочилар халқ орасида машҳур бӯлмасликларини ёзган эдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: