РОССИЯНИНГ УКРАИНАГА “ЮРИШИ”. ПУТИН БАЙДЕН БИЛАН ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ГАПЛАШДИ

Муҳокама  Россия тайёрлаётган “ҳужум” ҳақида бўлди.

 

Россия президенти Владимир Путин Оқ уй илтимосига биноан америкалик ҳамкасби Жо Байден билан телефон орқали Украина инқирози ҳақида гаплашди. Улар Москва, гўёки тайёрлаётган, Россиянинг Украинага “юриши”ни муҳокама қилдилар. Байден агар Россия ушбу йўлни танласа, ўз обрўсини йўқотиши ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади Газета.ру.

 

Путин ва Байден бир соатдан зиёд ҳимояланган тармоқ орқали суҳбатлашдилар, суҳбат Москва вақти билан 20:06да якунланди, деди Америка томони.

Кремль аввалроқ Путин ва Байден Америка томонининг илтимосига биноан алоқада бўлганликларини таъкидлаган эди.

Америка томони Россиянинг Украинага “бостириб кириши” эҳтимолини  баҳона қилиб, Путин билан телефон орқали мулоқот қилишни сўради, деди жума куни журналистларга Россия лидерининг ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Оқ уйнинг хабар беришича, суҳбат Россиянинг Украина чегаралари яқинидаги ҳарбий иштироки ҳақида кетмоқда.

«Президент Байден Россиянинг Украинага навбатдаги “юриши” инсониятнинг катта азоб-уқубатларига олиб келишини ва унинг оқибатида  Россия нуфузининг пасайишини яна бир бор таъкидлади », — қайд этади Оқ уй.

Америка президенти Путинга агар Россия Украинага ҳужум қилмоқчи бўлса, Қўшма Штатлар ва иттифоқчилар қатъий жавоб бериб, Россиянинг  “тез ва жиддий ҳаражатлар”га дучор бўлишига эришадилар,деб айтди.

«Президент Байден президент Путинга Қўшма Штатлар иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда дипломатия билан шуғулланишга тайёр бўлса-да, шу билан бирга бошқа сценарийга ҳам бирдек тайёр эканини яққол тушунтирди », — хулоса қилди Оқ уй.

Журналистлар учун ўтказилган махсус брифинг чоғида АҚШ маъмуриятининг олий мартабали вакили Путин ва Байден ўртасидаги суҳбатни “профессионал ва самарали”, деб атади.

Унинг сўзларига кўра, “сўнгги бир неча ҳафта ичида содир бўлган динамикада фундаментал ўзгаришлар кузатилмади”.

«Президентлар жамоаларимиз яқин кунларда ўзаро ҳамкорликни давом эттиришига келишиб олдилар », — аниқлик киритди расмий.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон ҳозирча Россия ҳақиқатан ҳам Украинага ҳужум қилишга тайёр ёки тайёр эмаслиги ҳақида аниқ маълумотга эга эмас.

АҚШ президенти Жо Байден Ғарб давлатлари, Евроиттифоқ ва НАТО лидерлари билан ўтказган видеоконференцияда “юриш” санасини 16 феврал деб атади, ёзади Politico газетаси.

Киев ва Ғарб давлатлари сўнгги пайтларда Россиянинг Украина чегаралари яқинида “тажовузкор ҳаракатлари” кучайганини доимий равишда эълон қилмоқда. Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз ҳудуди ичида ва ўз режасига кўра қўшинларини жойлаштираётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч кимни ташвишга солмаслиги керак.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: