РОССИЯ ФУҚАРОЛИГИНИ ОЛИШ МУДДАТИ ТЎРТ БАРАВАР ҚИСҚАРИШИ МУМКИН

Россия фуқаролигини олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш режалаштирилган

 

Россия фуқаролигини олиш учун аризаларни умумий тартибда кўриб чиқиш муддати бир йилдан уч ойгача қисқартирилиши мумкин.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот марказига таяниб ТАСС хабар беради.

Тегишли қонун лойиҳаси 2021 йил охирида Россия президенти Владимир Путин томонидан Давлат Думасига киритилган. Ҳужжатга кўра, айрим тоифадаги шахсларга нисбатан фуқароликка қабул қилиш тўғрисида қарор чиқариш учун жавобгарлик Ички ишлар вазирлиги зиммасига юклатилади.

Жумладан, ушбу чора фуқароликка қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби билан қамраб олинмаган шахсларга, шунингдек, сиёсий бошпана олганларга, қочқинларга ва Россия Қуролли кучларида шартнома бўйича хизмат қилаётган ҳарбийларга тегишлидир.

Шунингдек, қонун лойиҳасида давлат раҳбарига Россия фуқаролигини соддалаштирилган тарзда қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаларини аниқлаш бўйича кўпроқ ваколатлар бериш таклиф қилинган. Бундан ташқари, лойиҳа давлатга қарши содир этилган бир қатор оғир жиноятлар Россия фуқаролигидан маҳрум бўлишга олиб келишини назарда тутади.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, Россия Федерацияси фуқаролиги рус тилини биладиган, Россия тарихини ва қонунчилиги асосларини биладиган шахсларга берилиши мумкин.

Қонун лойиҳасига иловада 2002 йил 31 майдаги “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги қонун кучга кирганидан бери 7,3 миллиондан ортиқ кишига Россия фуқаролиги берилганлиги қайд этилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: