АФҒОНИСТОН ТОЖИК ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ҚАРЗЛАРИНИ 27 МИЛЛИОН ДОЛЛАРГАЧА ҚИСҚАРТИРДИ

Биргина йил бошидан буён қарзлар 6 миллион долларга қисқарди.

Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика компаниясининг электр энергиясидан  қарзи 2022 йил бошидаги 33 миллион доллардан 27 миллион долларга тушди, деди “Барқи тоҷик” Очиқ ҳиссадорлик энергетика холдингининг раҳбари Маҳмадумар Асозода ӯтган душанба куни Душанбеда  бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида.

Унинг қайд этишича, 2022 йил бошида DABSнинг Тожикистон энергетика холдинги олдидаги тӯпланиб қолган қарзлари 33 миллионни ташкил қилган.

Асозоданинг таъкидлашича, афғон компанияси жорий йилнинг январ ойида 2 миллион доллар, феврал ойида эса 4 миллион доллар тӯлаган.

Унинг сӯзларига кӯра, ҳозирда Тожикистон электр энергияси Афғонистонга арзимас ҳажмларда – кунига 40 мегаватт-соат етказиб берилмоқда.

Асозоданинг қайд этишича, ӯтган йили декабр ойида “Барқи тоҷик” ва DABS раҳбарияти 2008 йилда имзоланган баённомага қӯшимча  Афғонистонга 2028 йилгача электр энергияси етказиб бериш бӯйича  шартнома имзолаган.

 

Баённомага қӯшимча шартнома 2022 йилда баҳор-ёз ойларида (май-сентябр) бир кеча кундузда 400 мегаватт-соат, куз-қиш ойларида бир кеча-кундузда 25-30 мегаватт-соат электр энергияси экспортини кӯзда тутади.

Асозоданинг таъкидлашича,  DABS келишувга мувофиқ ҳар киловатт-соат тожик электр энергияси учун 4,67 цент тӯлайди.

“Барқи тоҷик” холдингининг маълумотларига кӯра, Тожикистон 2021 йилда Афғонистонга 635,9 миллион сомоний (56,3 миллион доллар) миқдорида электр энергияси экспорт қилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: