ТОЖИКИСТОНДА КӮМИР ЭКСПОРТИ 10 БАРАВАР ОШДИ

Республика қӯшни давлатлар – Афғонистон, Покистон, Ӯзбекистон ва Қозоғистонга сӯнгги йилларга нисбатан рекорд миқдорда кӯмир экспорт қилди.

2021 йилда Тожикистон маҳаллий кӯмир экспортини қарийб 10 бараварга оширди, деди Экспорт агентлиги бошлиғи Шавкат Бобозода Душанбеда бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида.

 

Унинг маълумот беришича, ӯтган йили қӯшни давлатларга қарийб 30 минг тонна кӯмир экспорт қилинган.

«Тожикистон кӯмири асосан Афғонистон, Покистон, Ӯзбекистон ва Қозоғистонга экспорт қилинади «, — аниқлик киритди агентлик раиси.

Бобозода экспортнинг янги йӯналиши катта истиқболга эга эканлигини ва келгусида экспорт суръатларини ошириш режалаштирилганини қӯшимча қилди.

Мамлакатда кӯмир қазиб олишга келсак, статистик маълумотларга кӯра, ӯтган йилнинг 11 ойида бу кӯрсаткич 1,9 миллион тоннадан зиёдни ташкил этган.

 

Вазирликнинг аниқлик киритишича, Тожикистон ташқи савдо айланмаси 2021 йилда 6,3 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилган. Бу 2020 йилга нисбатан 39,5 фоизга ёки 1,8 миллиард долларга кӯпдир.

Товарлар импортига келсак, сезиларли ӯсиш кузатилмоқда. Жами 4,2 миллиард долларлик маҳсулот импорт қилинди. Умуман олганда, бир йил давомида харидлар 33 фоизга, қарийб 1,5 миллиард долларга ошган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: