ТОЖИКИСТОНДА ОИЛАВИЙ ЗӮРАВОНЛИК: БИР ЙИЛДА 548 НАФАР ЭРКАК ӮЗ ХОТИНЛАРИ УСТИДАН АРИЗА ЁЗДИЛАР

Шу билан бирга, уч минг нафарга яқин аёллар ӯз эрлари устидан шикоят қилганлар.

Тожикистонда 2021 йилда аёлларнинг эркакларга нисбатан зӯравонлиги бӯйича 548та факт қайд этилган, деди Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Хотин-қизлар ва оила ишлари комитети раҳбари Ҳилолби Қурбонзода 14 феврал куни Душанбеда бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, ӯтган йил давомида Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кӯра, республика бӯйича умумий ҳисобда 3485та оилавий зӯравонлик ҳолатлари қайд этилган, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 176тага камдир.

 

«Аризаларнинг умумий миқдоридан 548тасида эркаклар ӯз хотинидан зӯравонлик муаммоси билан мурожаат қилганлар », — деб қайд этади у.

Шу билан бирга, унинг сӯзларига кӯра, оилавий зӯравонлик ҳолатлари оғзаки мурожаатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда ӯтган йилга нисбатан кӯпайган, бу Ички ишлар вазирлигига ёзма мурожаатлардан икки баравар кӯпдир.

 

Бу муҳим муаммони ҳал этишда уларни ҳар томонлама ӯрганиш, оилаларни сақлаб қолишга кӯмаклашиш мақсадида бир қатор профилактика тадбирлари, қӯшнилар билан суҳбатлар ӯтказилаётганини таъкидланди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: