ТОЖИКИСТОН РОССИЯЛИКЛАР УЧУН ЭНГ ОММАВИЙ ҚИШКИ ЙӮНАЛИШЛАР ЙИГИРМАТАЛИГИГА КИРДИ

Россиялик сайёҳлар учун энг оммавий қиш ӯтказиш жойлари «Туту.ру» онлайн хизмати мутахассислари томонидан тилга олинди. Тадқиқотларга кӯра, энг оммабоп минтақалар Қирғизистон, Ӯзбекистон, Арманистон ва Тожикистон эканлиги аниқланди, деб ёзади Газета.ру.

 

Қиш ойлари учун  минимал саёҳат  муддати 21 кун бӯлган икки томонга сотиб олинган чипталар сонини ҳисоблаб чиққан мутахассисларнинг фикрича, сайёҳларнинг 18 фоизи қиш фаслини Қирғизистонда ӯтказиш учун жӯнаб кетганлар.

Шунингдек, Ӯзбекистон (12%), Арманистон (10%), Тожикистон ва  Молдавия ( 8%дан), шунингдек, Озарбайжон (6%) ва  Қозоғистон (3%)узоқ муддатли саёҳатлар учун энг оммабоп йӯналишлар қаторидан жой олди.

 

«Айрим ҳолларда саёҳатчилар қиш фаслини уйларида ӯтказадилар », — таъкидлади таҳлилчилар.

Ёз фаслини ӯтказишда энг оммавий минтақалар йигирматалигига Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Кипр, Таиланд, Греция ва Болгария киради.

 

Европа йӯналишлари орасида саёҳатчилар Германия, Сербия ва Венгрияга энг кӯп чипта сотиб олишди.

 

Мутахассислар россиялик сайёҳлар учун энг арзон йӯналишларни ҳам санаб ӯтдилар, деб ёзади Коммерсантъ.

 

«Маълум бӯлишича, яқин хориж давлатлари россияликлар учун анча фойдали бӯлиб чиқди. Масалан, 2021 йилнинг қиш ойларига нисбатан Озарбайжонга чипталар қарийб 70 фоизга, Беларуссияга 60 фоизга, Ӯзбекистонга 50 фоизга арзонлашган. Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Грузияга ҳам чипталар 30 фоизга пасайгани кузатилмоқда. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларига ҳам парвозлар нархи 40 фоизга арзонлашган «, — деди Tutu.ru  матбуот котиби Наталья Анисимова.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: