ШОҲИН САИДЗОДА: “ӮҚИТУВЧИЛАР ОРАСИДА ОММАВИЙ ИШДАН БӮШАШ ВА МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛИГИГА КЕТИШ ҲОЛАТЛАРИ КУЗАТИЛМАГАН”

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Маориф ва фан соҳасини назорат қилиш агентлиги директори Шоҳин Саидзода Тожикистонда меҳнат муҳожирлигига кетиш мақсадида ӯрта мактаб ӯқитувчилари оммавий равишда ишдан бӯшаганликлари ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

«Коронавирус пандемияси йилларида бошқа мамлакатларда ишлаган кӯплаб ӯқитувчилар четга чиқа олмадилар ва мактабларда қӯшимча соатлар олдилар. 2021 йилда чегаралар очилгач, ӯша контингент яна аввалги иш жойларига жӯнаб кетдилар. Оқибатда кӯпчилик учун ӯқитувчилар тӯсатдан мактабларни тарк этиб, меҳнат муҳожирлигига кетаётгандек туюлади, аммо бу улар ӯйлагандек эмас », — вазиятга ойдинлик киритди Шоҳин Саидзода матбуот анжуманида.

Унинг маълумотларига кӯра, 2021 йилда олий ӯқув юртларини педагогик мутахассислик бӯйича 16 минг киши тугатган.

«Улардан бюджет гуруҳларини тамомлаган 8,6 минг нафардан ортиғи мактабларга ишга йӯлланма олди «, —  қайд этди Саидзода.

Айни пайтда Тожикистон мактабларида 160 минг 785 нафар ӯқитувчи фаолият юритади, ӯқувчилар сони эса 2 миллион 696 минг 727 нафарни ташкил қилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: