АҚШ АФҒОНИСТОНДАГИ МИЛЛИЙ ҚАРШИЛИК ФРОНТИНИ ҚӮЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМАЙДИ

АҚШ расмийлари мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб турган радикал “Толибон” ҳаракатига қарши қуролли кураш олиб бораётган Афғонистон Миллий қаршилик фронтини қӯллаб-қувватламайди. Бу ҳақда Америка Тинчлик институтида бӯлиб ӯтган семинарда АҚШнинг Афғонистон бӯйича махсус вакили Томас Уест айтиб ӯтди, деб ёзади Фергана.

Бундан ташқари, у бошқа давлатларни Афғонистон Миллий қаршилик фронтини қӯллаб-қувватламасликка чақирди.

 

«Биз “Толибон”нинг мухолифатини қӯллаб-қувватламаймиз ва бошқа давлатларни ҳам шундай қилишга чақирган бӯлардик », — деди Уест ӯз нутқида.

Шу билан бирга, у “Толибон” 1996 йилда Кобулда ҳокимиятни қӯлга киритиб, мамлакатдаги турли миллатлар ва сиёсий кучлар вакилларидан иборат ҳукумат тузмагани каби хатога йӯл қӯйиши мумкинлигидан хавотирлик билдирди.

Бу урушда, асосан пуштунлардан иборат толибларга бошқа афғон  этник гуруҳлари – тожиклар, ӯзбеклар ва ҳазоралар қуролли кучлари қаршилик кӯрсатишди.

 

Эслатиб ӯтамиз, ӯтган йилнинг август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қӯлга киритган “Толибон” ҳукуматни фақат ӯз ҳаракати аъзолари ва асосан пуштунлардан тузган эди. Кейинчалик улар ӯз ҳукумати таркибини кенгайтирдилар,  яна толиблар ва пуштунлар орасидан.

Айни пайтда, Aamaj News янгиликлар каналининг хабар беришича,  “Толибон” тузган ҳукумат аъзоларининг 82,7 фоизи пуштунлардан иборат ,улардан  96,5 фоизини толиблар ташкил этади. Афғонистон вилоятлари губернаторларининг 79,4 фоизи пуштунлардир, шу билан бирга барча вилоят раҳбарлари “Толибон” ҳаракати аъзоларидир.

 

Миллий қаршилик фронти ӯтган ёз охирида асосан тожиклар истиқомат қиладиган Панжшер вилоятида ҳокимиятни қӯлга олган толибларга қарши курашиш учун тузилган.

Фронт бир қатор шимолий ҳудудларда қуролли кураш олиб бормоқда. Унинг раҳбари 1990 йилларнинг иккинчи ярмида толибларга қарши қаршилик кучларини бошқарган Аҳмадшоҳ Маъсуднинг ӯғли Аҳмад Масъуддир.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: