ГМНА РАҲБАРИ ТОЖИК-ЎЗБЕК ЧЕГАРАСИДА ҚЎЛГА ОЛИНГАН 229 КГ ГА ЯҚИН ГЕРОИН ҲАҚИДА ЎЗ ФИКРИНИ БИЛДИРДИ

Тожикистоннинг ГМНАси юк эгасини қидирмоқда

Тожикистон Президенти ҳузуридаги гиёҳванд моддаларни назорат қилиш агентлиги (ГМНА) Ўзбекистон божхоначилари томонидан «Фотеҳобод» назорат пунктида тожикистонлик юк машинасида топилган 229 кг героин Тожикистонга қандай келиб қолганлиги ҳақида маълумот йиғишни бошлади. Бу ҳақда 17 феврал куни ГМНА раҳбари Ҳабибулло Воҳидзода маълум қилди.

«Бу биз учун фойдали эмас, лекин бу содир бўлди. Биз  унинг эгаси, ташкилотчилар ва уларнинг шерикларини топиш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Айни пайтда бу масала билан шуғулланувчи бўлимга героин қаердан, қачон ва қандай йўл билан юборилгани ҳақидаги барча оператив маълумотларни тўплашни топширдик», — дейди у.

Ҳабибулло Воҳидзода Ўзбекистон ҳудудида бу иш бўйича қанча одам ҳибсга олинганини айтмади.

Воҳидзода, шунингдек, 2021 йил ноябр ойида Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги ушбу назорат пунктида, қўшни мамлакат божхоначилари 156 кг гиёҳванд моддаларни топганида содир бўлган иш ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Тожикистон Бош прокуратураси бу борада жиноий иш очди, тергов давом этмоқда», деди у, аммо бу иш бўйича қўшимча изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, 15 феврал куни ўзбек божхоначилари Тожикистондан Россияга кетаётган ва «Фотеҳобод»назорат пунктида текшириш учун тўхтатилган юк машинасида қарийб 230 кг героин олиб қўйилгани ҳақида хабар берган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: