ТОЖИКИСТОНДА ТАНИҚЛИ САНЪАТКОР АЛОВУДДИН АБДУЛЛОЕВ ВАФОТ ЭТДИ

Санъаткор 17 феврал куни ӯзи туғилиб ӯсган Бохтар шаҳрига дафн этилди.

Тожикистонда 17 феврал куни Тожикистон Республикаси Халқ артисти, ҳажвий актёр Аловуддин Абдуллоев 57 ёшида вафот этди.

“Бир актёр театри” жанридаги пародия саҳналарида бетакрор ижрочи сифатида  шуҳрат қозонган таниқли театр актёри Аловуддин Абдуллоев вафот этди, деб хабар берди “Азия-Плюс”га марҳумнинг қариндошлари.

 

“Озодӣ” Радиосининг Хатлон вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи ӯринбосари Савсан Шарифзода маълумотига таяниб хабар беришича, Абдуллоев сӯнгги икки кун ичида қон босимининг ошганидан шикоят қилган.

«Биз қоронғи тушгунча бирга ишладик, кеча у мени бекатгача олиб бориб қӯйди, аҳволи яхши эди », — ҳикоя қилди Шарифзода.

Аловуддин Абдулллоев  2019 йилнинг январ ойида Хатлон вилояти маданият бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди. Шунгача актёр Бохтардаги Ато Муҳаммаджонов номидаги мусиқали комедия театрига раҳбарлик қилар эди.

У ҳужжатли филмлар режиссёри, актёр сифатида танилган, аммо сатираси туфайли катта шуҳрат қозонган.

 

Аловуддин Абдуллоев 1965 йилнинг 15 майида Бохтар шаҳрида туғилган. Мирзо Турсунзода номидаги Тожикистон давлат санъат институтинии  тамомлагач, ӯз фаолиятини Қӯрғонтепа мусиқали драма театрида бошлаган.

 

Театрдаги роллари:

«Имтиҳон саргузаштлари », «Антигона», «Шавқатсиз табиб », «Қизиқарли ӯйинлар », «Ялмоғиз кампирнинг найранглари », «Аршин Мал-Алан», «Лаку Пак», «Ойдин тун », «Сомонийлар давлати », «Скапеннинг қилмишлари ».

Кинодаги роллари:

“Ака”, “Туҳмат”, “Чуқур”, “Гувоҳ”, “Менинг танловим”, “Боғ”, “Ота орзулари”, “Ғалати болалар”, “Виждон қарзи”, “Хуррамдиёр”.

Аловуддин Абдуллоев 2019 йилдаги Central Asia’s Got Talent шоусининг ҳакамларидан бири бӯлган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: