ТОЖИКИСТОНЛИК САНЪАТКОРЛАР ТЕҲРОНДАГИ ФЕСТИВАЛДА ӮЗ СПЕКТАКЛЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТДИЛАР

Абулқосим Лоҳутий номидаги давлат академик драма театри ва Меҳрубон Назаров номидаги Хоруғ давлат мусиқа ва комедия театри санъаткорлари Эронда бӯлиб ӯтган “Фажр” халқаро театр фестивалида иштирок этди, деб хабар беради Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, шу муносабат билан 14 феврал куни Тожикистоннинг Эрондаги элчиси Низомиддин Зоҳидий Эрон маданият ва исломий алоқалар ташкилоти раиси Муҳаммад Маҳди Иманипур билан учрашди.

Эрон томони тожик санъат усталарининг ташрифидан мамнунлигини билдириб, тожикистонлик санъаткорлар томонидан намойиш этилган спектаклларни юқори баҳолади.

Учрашувда Тожикистон ва Эрон ӯртасидаги ӯзаро манфаатли маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Тожикистон Маданият вазирлиги маълумотларига кӯра, фестивал Теҳронда 10-16 феврал кунлари бӯлиб ӯтган.

Дастурга мувофиқ, 12 ва 13 феврал кунлари Тожикистон театрлари ӯз спектаклларини намойиш этдилар.

Лоҳутий театри жамоаси Сотим Улуғзоданинг “Фирдавсий” спектаклини, Хоруғ театри эса Жума Қуддуснинг “Лаъли Бадхшон” драмасини саҳналаштирди.

“Фажр” театр фестивали ҳар йили Эронда маҳаллий ва халқаро театр ижодкорлари ҳамда ижрочилари иштирокида ӯтказилади.

Мазкур фестивал танлов шаклига эга ва турли бӯлимларни ӯз ичига олади, жумладан, халқаро спектакллар, маҳаллий постановкалар, драматургия, радиоспектакллар, кӯча театри, театр фотосуратлари ва бошқалар.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: