ТОЖИКИСТОН ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ «КУЧЛИ» ГУРУҲИГА КИРДИ

Тожикистон ёшлар терма жамоаси (U-23) Осиё чемпионатининг «Д» гуруҳида Саудия Арабистони, БАА ва Япония терма жамоаларига қарши ўйнайди. Бу Тошкентда бўлиб ўтган тайёргарлик ўйинлари натижасида маълум бўлди.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 июнидан 19 июнига қадар бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2022 финал қисмининг қуръа ташлаш натижаларига кўра, ўн олти жамоа тўрт гуруҳга бўлинди. Тожикистон Олимпиада терма жамоаси (U-23) «Д» гуруҳида Саудия Арабистони, БАА ва Япония терма жамоалари билан ўйнайди.

Мутахассислар бу гуруҳни бошқа квартетлар орасида энг кучлиси деб ҳисоблайдилар.

Гуруҳ босқичи якунлангач, ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа медаллар учун курашни давом эттиради ва чорак финал жуфтликларини ташкил этади.

1/4 финалда гуруҳдан чиққан тақдирда Тожикистон терма жамоаси (U -23) «С» гуруҳи жамоаларидан бири – Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам ёки Малайзия билан ўйнайди.

 

Осиё Кубоги-2022 (U -23) финал қисми учун қуръа ташлаш натижалари:

«А» гуруҳи: Ўзбекистон, Эрон, Қатар, Туркманистон.

«Б» гуруҳи: Австралия, Иордания, Ироқ, Қувайт.

«С» гуруҳи: Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам, Малайзия.

«Д» гуруҳи: Саудия Арабистони, БАА, Япония, Тожикистон.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги ўйини дастлаб Ўзбекистонда 2022 йил 6 январдан 24 январгача ўтказилиши керак эди, аммо CОVID-19 пандемияси туфайли 2022 йилнинг июнига қолдирилди.

Қайд этиш керакки, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 2013 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Тожикистон терма жамоаси ҳеч қачон финал босқичига чиқмаган. Бу вақт ичида Ироқ, Япония, Ўзбекистон ва Жанубий Корея чемпион бўлди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: