ЎЗБЕКИСТОНДА ЧЕГАРАДАН ЎТИШНИНГ ЯНГИ ҚОИДАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Баъзи одамларга 1 йил давомида мамлакатга кириш чекланиши мумкин

16 февралдан бошлаб Ўзбекистон давлат чегараси режимини бузгани учун жарима тўлаган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатдан чиқариб юборилмайди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради Фергана.

Жаримани тўламаганлар нафақат Ўзбекистондан депортация қилинади, балки уларнинг бу республикага кириш ҳуқуқи ҳам бир йил муддатга чекланади.

Маъмурий жазо қўлланилганидан ва жарима тўламаганидан кейин бир йил ичида назорат пунктларида режим такроран бузилган тақдирда, кириш ҳуқуқи уч йилга чекланади.

Ўзгартишлар олдидан давлат чегара режимини бузувчилар жарима тўлашига қарамай, Ўзбекистондан чиқариб юборилган. Маъмурий чиқариб юбориш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади.

Кодекс, шунингдек, 248-2-модда билан тўлдирилади, унга кўра давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари қуйидаги ишларни кўриб чиқадилар:

-чегара зонасига, шунингдек, фуқароларнинг кириши ва туришига вақтинчалик чекловлар ўрнатилган жойларда кириш ва бўлиш қоидаларини бузиш жараёни (224-модда);

-давлат чегарасидаги назорат пунктларида режимни бузиш тўғрисида (224-1-модданинг 1-қисми).

Чегара қўшинлари бўлинмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солишга ҳақли.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: