ДУШАНБЕ ШАҲАР МАЪМУРИЯТИ: “БОШ РЕЖА (ГЕНПЛАН) ТЕРРОРЧИЛАР ВА ЭКСТРЕМИСТЛАР ҚӮЛИГА ТУШМАСЛИГИ УЧУН МАХФИЙ САҚЛАНАДИ”

Пойтахтни реконструкция қилиш Бош режасидан фойдаланиш мумкин эмаслиги ҳақидаги баҳслар кӯп йиллардан буён долзарб мавзу бӯлиб келган.

 Душанбе шаҳар маъмуриятининг билдиришича, шаҳар Бош режаси хавфсизлик мақсадида ҳамда экстремистик ва террористик гуруҳларнинг унга эришишига йӯл қӯймаслик учун сир сақланмоқда. Бу ҳақда 17 феврал куни пойтахт Раисининг биринчи ӯринбосари Жамшед Табарзода маълум қилди.

У бу масала бӯйича қӯшимча изоҳ беришдан бош тортди ва журналистлар Бош режага оид бошқа маълумотларни фақат ёзма равишда олишлари мумкинлигини айтди.

«Бош режа махфийлик грифи остида ва ёпиқ. Нега? Хавфсизликни таъминлаш мақсадида экстремистик ва террористик гуруҳлар ва сизга яхши таниш бӯлган бошқа гуруҳлар амалларининг олдини олиш учун. Агар Бош режа бӯйича аниқ маълумотлар керак бӯлса, жавоб олмоқчи бӯлсангиз, мурожаат қилинг », — деди Табарзода.

Бош режага мувофиқ “Роҳат” чойхонаси, ЦУМ ва Лоҳутий театри ҳам бузиладими ёки йӯқми деган саволга расмийлар аниқ жавоб беришмади, фақат “тарихий қийматга эга иншоотлар ва ёдгорликларнинг алоҳида рӯйхати бор”, деб таъкидлашди.

 

«Буларнинг ҳаммасини Бош режага расмий  мурожаат доирасида кӯриб чиқамиз, сӯнгра сизга жавоб берамиз. Албатта, агар Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган рӯйхат бӯйича сақланиши керак бӯлган иншоотлар бӯйича ҳам мурожаат қилишса, маълумотларни тақдим этамиз », — ойдинлик киритди вице-мэр.

 

 

«Бутун дунё шундай йӯл тутади «

 

Душанбе Бош режасига мувофиқ , эски бинолар бузилиб, янгилари барпо этилаётгани аввалроқ журналистлар ва Тожикистон архитектура ва қурилиш комитети вакиллари ӯртасида  ва ушбу департаментнинг матбуот анжуманида қизғин муҳокамаларга сабаб бӯлган эди.

Мамлакат архитектура ва қурилиш комитети раҳбари Маҳмадсаил Зувайдзода  “Ёзувчилар уйи” пойтахтнинг Бош режаси бӯйича бузиб ташланишини айтгандан сӯнг, журналистлар унга қарши саволлар бериб, Душанбе шаҳрининг Бош режаси нима учун махфий эканлиги билан қизиқдилар.

 

«Бош план – иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг стратегик йӯналишлари ҳамда аҳоли пунктлари ҳудудини белгилаб берувчи ҳужжатдир. Бу махфий ҳужжат бӯлиб, уни ошкор этиб бӯлмайди. Муайян мавзу бӯйича саволларингиз бӯлса, сӯранг, мутахассис жавоб беради », — деди Зувайдзода.

 

Унинг сӯзларига кӯра, Бош режага мувофиқ, пойтахт марказида жойлашган барча бир қаватли уйлар ёки ҳовлилар босқичма-босқич бузилади, “буни пойтахтнинг Бош режаси талаб қилади”

«Дунё мамлакатларининг барча пойтахтларида “Бош режа” бор ва ҳаммасида бу иш кӯзда тутилган(биноларни бузиш). Ҳаммаси босқичма-босқич амалга оширилади », — деди қурилиш комитети раиси.

Зубайдзода, шунингдек, Бош режада айрим камчиликлар борлигини, жумладан, болалар майдончалари, автотураргоҳлар ва бошқа иншоотлар кӯзда тутилмаганини тан олди, лекин у Бош режани ишлаб москвалик ҳамкасблари билан биргаликда уларни тузатиш устида иш олиб бормоқдамиз, деб таъкидлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: