ӮЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ИНШООТЛАРИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛДИ

Ӯзбекистонда давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос иншоотларини бузиш, йӯқ қилиш ёки шикаст етказиш учун жавобгарлик кучайтирилди. Президент Шавкат Мирзиёев 15 феврал куни тегишли қонунни имзолади, хабар беради Фергана.

Ӯзбекистон Жиноят кодексининг 132-моддасига (“Моддий маданий мерос иншоотларини бузиш, шикаст етказиш”) қатор ӯзгартиришлар киритилди.

Агар ушбу турдаги жиноят содир этилган бӯлса ва кӯп миқдорда зарар етказилган бӯлса, бир неча кишилар тил бириктириб содир этсалар, айбдорларга асосий ҳисоб қийматининг 300 дан 500 бараваригача (270 минг сӯм ёки 25 доллар) миқдорда жарима солинади ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Худди шу моддага кӯра, бундай қилмишлар ӯта йирик зарар етказиш билан содир этилган бӯлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Илгари 132-моддага мувофиқ энг оғир жазо уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш эди.

Маъмурий жавобгарлик тӯғрисидаги кодекс 198-5  “Ӯзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг кӯрсатмаларини бажармаслик” моддаси билан тӯлдирилди.

Аввалроқ сенаторлар Ӯзбекистон маданий меросни асраб-авайлаш ишларини танқид қилган эди. Тегишли қонуннинг ижроси текшируви   фақат Тошкент шаҳрида ӯтказилганда, миллий маданий мерос иншоотлари рӯйхатига киритилган айрим обидалар кӯрсатилган манзилларда мавжуд эмаслиги маълум бӯлди.

Ӯзбекистон Бош прокуратураси республика миқёсидаги маданий мерос иншоотларида олиб борилаётган реставрация ишларини ӯрганар экан, ёдгорликларга тузатиб бӯлмайдиган даражада зарар етказган бир қатор қонунбузарликларни ҳам аниқлади. Масалан, Бухоро вилоятидаги Ситораи Моҳи Хоса тарихий мажмуасини реставрация  қилиш жараёнида бадиий безаклар, нақш ва кошинлар вайрон қилинган, иншоотнинг  тарихий-бадиий қийматига 28 миллиард сӯм (2,7 миллион доллар) миқдорида зарар етказилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: