ДУШАНБЕДА 23 ФЕВРАЛ ШАРАФИГА ҲАРБИЙ ПАРАД ӮТКАЗИЛМАЙДИ

Бу йил Тожикистон Қуролли кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги нишонланади.

Душанбеда 23 феврал шарафига “Дӯстий” майдонида ҳарбий парад ӯтказиш режалаштирилмаган, деб хабар берди “Азия-Плюс”га Мудофаа вазирлиги.

Шу билан бирга, бошқарма шу куни “Кохи Ваҳдат”да Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида байрам концерти бӯлиб ӯтишини таъкидлади.

Айни пайтда пойтахтда ҳам ушбу санага бағишланган турли тадбирлар ӯтказилмоқда.

Жумладан, шаҳар раиси Рустами Эмомали фармони билан 17 февралдан бошлаб “Ватан ва халқимга садоқат билан хизмат қиламан” ҳарбий фестивали ӯтказилмоқда. Давлат филармонияси биносида бӯлиб ӯтаётган фестивал 22 февралгача давом этади.

Тадбир мамлакат Қуролли кучлари ташкил топганининг 29 йиллигига бағишланади. Ушбу мақсадлар учун шаҳар бюджетидан 105,5 минг сомоний маблағ ажратилди.

23 феврал Тожикистонда 1993 йилдан буён Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилган кун сифатида нишонланади. Ҳозирда Тожикистон армияси уч турдаги қӯшинлардан иборат – ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа, қуруқликдаги пиёда ва мобил қӯшинлари.

23 феврал Тожикистонда иш куни ҳисобланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: