ТОЖИКИСТОНДА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ НАРХИ ПАСАЙДИ

Ӯтган ҳафтада газ нархи пасайди: бу ҳодиса ёқилғи таъминотининг ошиши билан изоҳланди.

Тожикистонда суюлтирилган газ нархи пасайишда давом этмоқда, хабар бермоқда «Авеста» нашрияси.

Хуллас, ӯтган кеча-кундуз давомида газ нархи арзонлашди. Ҳафта бошида ёқилғи нархи 7 сомоний 80 дирамга етган бӯлса, охирига келиб, 6 сомоний 60 дирамга тушди.

Ёқилғи сотувчиларининг фикрича, суюлтирилган газ нархи Ӯзбекистон ва Туркманистондан газ импортининг босқичма-босқич ошиб бориши туфайли арзонлашмоқда. Айни пайтда Қозоғистон Тожикистонга асосий ёқилғи етказиб берувчи бӯлиб қолмоқда.

Мамлакатда суюлтирилган газ нархи пасайишда давом этадими ёки йӯқми, ҳозирча маълум эмас. Бироқ, унинг қиймати импорт ҳажмига боғлиқ бӯлса, Тожикистонда яхши имкониятлар мавжуд.

Яқинда республика Туркманистон билан шартнома имзолагани, унга кӯра мамлакат чекланмаган миқдорда газ олиши мумкинлиги маълум бӯлди.

Энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жуманинг сӯзларига кӯра, Тожикистон ушбу ёқилғини импорт қилувчилар рӯйхатини кенгайтириш ниятида.

 

Қозоғистондан ташқари Россия асосий газ етказиб берувчи ҳисобланади. 2021 йилда Тожикистонга Туркманистондан 5 минг тонна ёқилғи импорт қилинган.

Республикага жами 410 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилган. Шундан 360 минг тоннаси Қозоғистондан келтирилган.

Ушбу турдаги ёқилғи тожик ҳайдовчилари орасида энг кӯп қӯлланилади, суюлтирилган газ билан Тожикистонда  50-60 фоиз автомобиллар ҳаракат қилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: