ҚИРҒИЗИСТОН ВА РОССИЯ ТЕМИР ЙӮЛ АЛОҚАСИНИ ТИКЛАМОҚЧИ

Қозоғистон қирғиз йӯловчи поездларини ӯз ҳудуди орқали транзит ӯтказишга рухсат берди.

21 февралдан Қозоғистон ҳудуди орқали Қирғизистондан темир йӯл орқали мунтазам йӯловчи ташиш қайта йӯлга қӯйилади, деб ёзади centralasian.org  Қирғизистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси матбуот марказига таяниб.

Қайд этилишича, бу ҳақда Олмаотада Қирғизистон ва Қозоғистон ӯртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бӯйича ишчи гуруҳ йиғилиши якунлари бӯйича келишувга эришилган.

Йӯловчилар учун Қозоғистон чегарасини кесиб ӯтиш вақтида 72 соат мобайнидаги COVID-19  тести натижалари ёки “Мен COVID-19сиз саёҳат қиламан” иловаси орқали эмланганлик тӯғрисидаги сертификат олишлари шарт бӯлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: